Билл Гейтс коронавирусга қарши вакцинанинг самарасиз бўлиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди
- 27.06.2020 18:28
- 175
- COVID-19
Microsoft асосчиси Билл Гейтс CNN телеканали мухбири билан суҳбатда коронавирусга қарши вакцинанинг самарасиз бўлиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.
Билл мутахассислар нафақат шахснинг касалланмаслигини таъминлайдиган, балки инфекциянинг бошқаларга юқишининг олдини оладиган вакцина ишлаб чиқаришга ҳаракат қилаётганлари ҳақида сўзлади.
“Бироқ вакцина инфекцияни идеал даражада тўхтата олишига кафолат йўқ”, деди у.
Шу билан бирга Билл инсон организми иммун тизимининг касалликка қарши ўзида ҳосил қила оладиган ҳимоя жавобини юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, организмда ишлаб чиқилган иммунитет камида бир йилга одамни қайта касалланишдан сақлайди.
Бундан ташқари, Microsoft асосчиси “Қачон инсоният пандемияни енгади”, деган саволга жавоб беришга уринди. Унинг фикрича, вирус тарқалишининг барча оқибатларини енгиб ўтиш учун бир йилдан икки йилгача вақт керак бўлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа