Бир-биридан ўрганиб хизмат самарадорлигини оширишмоқда

Дастлаб меҳмонлар Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди.
Шундан сўнг вилоятда ички ишлар ходимлари хизмат фаолияти учун яратилган шароитлар билан танишиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги Юксалиш маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. У ерда профилактика инспектори, хавфсиз ҳудуд посбонлари тузилмаси фаолияти мисолида аҳоли ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар бўйича тажриба алмашилди. 

Меҳмонларда Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида ташкил этилган видеокузатув маркази катта қизиқиш уйғотди ва ушбу марказ жиноятчиликнинг олдини олиш, тезкор аниқлаш борасида қулай восита эканлиги таъкидланди.
– Ташрифимиз давомида ўтказилган ҳар бир учрашув, суҳбат биз учун тажриба мактаби бўлди, – дейди Сирдарё вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Шароф Ўринов. – Мақсадимиз ўзаро тажриба алмашиш орқали хизмат фаолиятимиз самарадорлигини янги босқичга кўтариш ва бу борада янги услубларни тизимга жорий этишдан иборат.

Олим СОННИБОЕВ.