Бир гуруҳ журналистлар Шароф Бошбеков хонадонида бўлди

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ҳамда бир гуруҳ журналистлар таниқли муҳаррир ва драматург Шароф Бошбековнинг хонадонига борди.

Шароф Бошбеков “Темир хотин”, “Тушов узган тулпорлар”, “Тикансиз типратиконлар”, “Тентак фаришталар”, “Эски шаҳар гаврошлари” каби бир қанча пьесалар ёзган, ўнга яқин бадиий фильмларнинг киносценарий муаллифи. “Эшик қоққан ким бўлди?” каби драматик асарларидан иборат китоби чоп этилган.

Шароф Бошбеков Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.

Маълумки, Шароф Бошбеков узоқ йиллардан бери хасталик билан курашиб келмоқда. Уюшма раиси устознинг узоқ йиллик самарали фаолиятини эътироф этиб, журналистлар номидан эҳтиром кўрсатилди.