Бир гуруҳ соҳа вакиллари “Олий таълим аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Улар орасида Самарқанддаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳам бор

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи билан 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан олий таълим соҳасида виждонан фаолият олиб бориб, ёш авлоднинг сифатли таълим олишида ўзининг фидокорона меҳнати билан намуна бўлаётган, тизим ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа фидойилари “Олий таълим аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ушбу кўкрак нишони билан тақдирланганларнинг ҳар бири базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваридаги пул маблағи билан мукофотланади.

Абдуллаев Ражаб – Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бухгалтерия ҳисоби кафедраси профессори.
Мухаммедов Мурод Мухаммадиевич – Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти иқтисодиёт назарияси кафедраси профессори.
Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич – Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти иқтисодий таҳлил ва статистика кафедраси профессори.
Агабабян Ирина Рубеновна – Самарқанд давлат тиббиёт университети кафедра мудири.
Аллаёров Яхшинор Норбобоевич – Самарқанд давлат тиббиёт университети ходимлар касаба уюшмаси қўмитаси раиси.
Элмуродов Ғайратжон Абдумуродович – Самарқанд давлат тиббиёт университети молия ва иқтисод ишлари бўйича проректори.
Курбаниязов Зафаржон – Самарқанд давлат тиббиёт университети 1-сон хирургик касалликлар кафедраси мудири.
Маҳмудова Азиза Нугмановна – Самарқанд давлат тиббиёт университети ижтимоий ва гуманитар фанлар кафедраси мудири.
Арзиқулов Абдухолиқ Улашевич – Ўзбекистон-Финландия педагогика институтининг аниқ фанлар кафедраси доценти.
Жўраев Ҳамза Хамракулович – Ўзбекистон-Финландия педагогика институти доценти.
Раҳимова Гулбаҳор Қаршибаевна – Ўзбекистон-Финландия педагогика институти бошланғич таълим назарияси ва амалиёти кафедраси доценти.
Юнусов Худойназар Бекназарович – Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори.
Дилмуродов Насриддин Бабакулович – Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети кафедра мудири.
Элмуродов Абдуғани Актамович – Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ўқув ишлари бўйича проректори.
Фармонов Низом – Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети кафедра мудири.
Рўзиқулов Раҳматулло Файзуллаевич – Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети бошқарма бошлиғи.
Солеев Аҳмаджон – Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича биринчи проректори.
Қурбонов Ҳабибулла – Самарқанд давлат университети эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси доценти.
Ҳасанов Шавкат Аҳадович – Самарқанд давлат университети истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси мудири.
Қувондиқов Облоқул – Самарқанд давлат университети муҳандислик физикаси институти умумий физика кафедраси профессори.
Лақаев Саидаҳмат Норжигитович – Самарқанд давлат университети профессори, академик.
Муқимов Зиядулло – Самарқанд давлат университети давлат-ҳуқуқий фанлар кафедраси профессори.
Мустафоев Шомурод Нормўминович – Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали директорининг биринчи ўринбосари.
Худойназаров Хайрулла – Самарқанд давлат университети назарий ва амалий механика кафедраси мудири.
Сафаров Шаҳриёр – Самарқанд давлат чет тиллар институти таржима назарияси ва амалиёти кафедраси профессори.
Усманов Урал – Самарқанд давлат чет тиллар институти инглиз филологияси кафедраси доценти.
Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич – Самарқанд давлат чет тиллар институти ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири.
Эшонқулов Бабур Мамурович – Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори.
Гадоев Аброр Ниязович – Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори.

Очилов Хуршид Абдурашидович – Самарқанд вилояти ҳокимининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари.