''Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!''
Бугун вилоятимизда мазкур шиор остида маънавият фестивали бошланди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги олдидан ўтказилаётган фестиваль доирасида ижодий учрашувлар, хайрия тадбирлари, концерт дастурлари ўтказилмоқда.
Пойтахтдан келган таниқли санъаткорлар, олимлар, ёзувчи ва шоирлардан иборат тарғиботчиларнинг бир гуруҳи Паст Дарғом туманидаги жазони ижро этиш муассасасига борди.
- Биз учун бу учрашув кутилмаган байрам туҳфаси бўлди, - дейди жазони ўтаётганлардан бири. - Шахсан менинг бугун кўнглим ёришди. Сабаби бугун муассасага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ҳамда бир гуруҳ машҳур инсонлар келди. Уларни мен фақат телевизор ё интернет орқали кўрганман. Улар саратоннинг иссиқ кунларида қалбимизга баҳорий кайфият улашди.