Биз йил, ой ёки ҳафтанинг қай вақтида яхши ишлаймиз?
“Priceonomics Redbooth” мутахассислар лойиҳаларини бошқариш компанияси маълумотларни таҳлил қилиб, ходимлар қачон ҳақиқатан ҳам “жон куйдириб” ишлашини аниқлади. Маълумотлардан фойдаланиб, улар куннинг қайси вақтида одамлар энг кўп вазифаларни бажаришларини билиб олдилар?
Иш йилингизни қандай ўтказдингиз? Ҳисоб-китоб қилиш вақти келди
Мутахассислар ҳар бир инсоннинг иш унумдорлиги кун давомида вақти-вақти билан ҳам кўтарилиб, ҳам пасайиб туришини алоҳида таъкидлашди. Хўш, йил давомида қайси ойлар ва ҳафтанинг қайси кунларидаги соатлар энг самарали ҳисобланар экан?
Куннинг қайси вақтида энг кўп вазифалар бажарилади?
Жадвалда кўриб турганимиздек, эрталаб соат 7:00 дан иш бошлаган одамлар иш фаолияти ниҳоятда фаоллашган. Шундай бўлса-да, энг кўп топшириқлар бажариладиган вақт соат 11:00 деб эътироф этилди. Тушликдан сўнг, соат 16:00 дан кейин (иш тугаш вақти) унумдорлик кескин пасайиб кетади.
Энг кўп вазифалар ҳафтанинг қайси кунида бажарилади?
Диаграмма энг самарали вақт - иш ҳафтасининг бошланиши, душанба кунини кўрсатмоқда.
Кўпинча биз ўзимига топширилган вазифаларни ҳафта бошида, душанба (20,4 фоиз) ва сешанба (20,2 фоиз) кунлари бажарар эканмиз. Фаоллик ҳафта охирига бориб пасаяди. Жума кунлари топшириқларнинг атиги 16,7 фоизи бажарилар экан. Дам олиш кунларида деярли ҳеч нарса қилмаймиз (шанба ва якшанба, 4,7 фоиз).
Энг кўп вазифалар қайси ойда бажарилади?
Маҳсулдорлигимиз нафақат ҳафтанинг кунига, балки йил фаслига ҳам қараб ўзгарар экан. Юқорида кўриб турганингиздек, йилнинг сўнгги – сентябрь (8,8 фоиз), октябрь (9,5 фоиз) ва ноябрь (9 фоиз) ойларида январь ва февраль ойларидан кўра кўпроқ вазифаларни бажардик. Бунинг сабаби йил бошида, қоида тариқасида, мақсадлар эндигина белгиланади ва йил охирига келиб биз уларни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. “Йилни яхши бошлаб олиши” режалаштирилган январь ойида мақсадларга қарамай, вазифалар бажарилишининг энг паст кўрсаткичи (7,2 фоиз) кузатилди. Умуман, қиш фасли йилнинг энг кам маҳсулдор (22,8 фоиз) даври деб эътироф қилинди.
Демак, биз ишонч билан ишлар, топшириқлар, вазифалар бажарилишидаэнг сермаҳсул кун душанба соат 11, энг самарали ой октябрь ва энг унумдор вақт куз фасли деб, айтишимиз мумкин экан.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.