Нега бир соатда 100 эмас, 60 дақиқа бор?

Ахир 1 метр 100 сантиметрдан иборат-ку.

Бу жуда оддий саволга ўхшайди, лекин уларга етарлича эътибор бермаслигимиз ёки жуда оддий бўлиши туфайли бу саволга қандай жавоб беришни билмаймиз.

Қизиқ, ким бир дақиқага 60 сонияни ва бир соатга 60 дақиқани “тиқиб” қўйган? Нега қулайлик учун 100 эмас? Кундаги 24 соат ҳам на у ёқлик-на бу ёқлик - ўзгача “қулай” рақам бўлиб чиқди.

Ҳамма гап икки қадимий буюк цивилизация - Миср ва Месопотамиянинг бизга қолдирган меросида. Мисрликлар ўз ҳисоб-китобларини биз каби 10 рақамига эмас, балки 12 рақамига асосланиб амалга оширган.
Турли хил саноқ системаларининг келиб чиқиши айнан турли халқлар ҳисоблай бошлаган ва асос қилиб олган нарсалардан келиб чиққан. Кимдир икки қўлда бармоқларни санаб, ўнлик саноқ системасига эга бўлган бўлса, бошқалари бош бармоғидан ташқари тўртта бармоқдаги суяклар сонини асос қилиб олиб, 12 рақамини келтириб чиқарди.

Шу тарзда улар вақт оралиғини ўн иккилик тизим бўйлаб интервалларга бўлган. Фиръавнлар халқи  ўзларининг диний ғояларига асосланиб, кеча ва кундузни икки хил борлиқ деб билишган. Ўшанда ҳали сутка тушунчаси йўқ бўлганлиги сабабли кун ҳам, тун ҳам 12 қисмга бўлинган.
Моҳир математиклар сифатида танилган вавилонликларнинг ҳисоби эса 12 га эмас, балки 60 га асосланган эди. Месопотамиянинг буюк давлатларида сақланиб қолинган  олтмишлик тизими қадимги юнонликлар учун жуда қўл келди. Антик давр олимлари 60 рақамига асосланган географик координаталар тизимини яратди. Доира 360 даражага, ҳар бир даража эса 60 та “биринчи майда қисмларга” (partes minutae primae), ҳар бир "биринчи майда қисм" бошқа 60 та "иккинчи майда қисмларга” (partes minutae secundae) бўлинган.

Демак, “дақиқа” сўзи лотинча “майда” сўзидан, “сония” сўзи эса лотинча “иккинчи” сўзидан келиб чиққан экан. Асрлар давомида энг кичик вақт бирлиги бир соат бўлиб қолди. Фақат соатлар пайдо бўлиши билан, вақтнинг босқичдан босқичга ўтишдаги кичик изчиллигини ўлчаш мумкин бўлди, дақиқалар ва сониялар география ва геометриядан олинди.

Соат циферблатидаги 5 дақиқага тенг вақт оралиғи 12 та рақамнинг қарама-қаршилигида жойлашган ва тегишлича бир соатда 60 дақиқа бор. Ҳар бир дақиқада худди шу сабабга кўра 100 сония эмас, балки 60 сония бор. Бу вақт ритми бевосита Олам ва 12 рақами билан боғлиқлигининг далолатидир.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.