“Сарфласамми, сарфламасамми?”: Дунё давлатларидаги энг чиройли пуллар ҳақида

Дунёда 160 дан ортиқ миллий валюта мавжуд, аммо уларнинг фақат бир нечтаси ўзининг ёрқин дизайни билан машҳур.

Швейцария, Янги Зеландия, Филиппин ва бошқа бир қанча давлатлар ўз банкнотларини ҳақиқий “визит карталари”га айлантиришга улгурган. Дизайнларда қаҳрамонлар ва урф-одатлар тасвирланган, замонавий босма технологиялари эса бу пулларни қалбакилаштиришдан ҳимоя қилади.

Ушбу тўпламда дунёдаги энг яхши деб тан олинган чиройли банкнотларга эга мамлакатларкелтирилган.

Швейцария

Швейцария франки дунёдаги энг чиройливалюталардан бири ҳисобланади. Бу пулларвертикал формат ва тематик дизайнга эга бўлиб, вақт, ёруғлик ва рангни, шамол ва табиатэркинлиги ва ишонч каби ўзига хос тушунчаларини ифодалаб беради.

Ҳар бир банкнотда кенг қамровли шаффофойналар, микроматнлар, сув қоғоздаги белги,ёруғликка таъсир қилувчи оптик эффектлар вабукилганда ҳаракатланувчи тасвирлар кабихавфсизлик элементлар бор.

Бермуд ороллари

 

Пуллари рангоранг ва кўзни қамаштиради. Лекин пушти ва бинафша рангга бўялган беш долларлик пул бирлигида Бермуддаги машҳур океан қудрати ва балиқ-спорт ови рамзи кўк марлин балиғи тасвирланган. Орқа томонида дунёдаги энг кичик кўприк сифатида танилган Сомерсет кўприги жойлашган. У 2024 йилнинг "Йил банкноти" деб топилган.

Тринидад ва Тобаго

Мамлакат марказий банкининг 50 йиллигига бағишлаб чиқарилган олд юзида катта гибискус гули, қизил бошли кардинал қуши ва давлат герби тасвирланган полимерли 50 долларлик купюра 2014 йилда дунёдаги энг гўзал банкнот деб топилди. Пальма баргига ўхшатиб стилизацияланган қуш патлари ёруғлик бурчагига қараб яшил рангдан кўк рангга товланади вамаҳаллий колоритни акс эттиради.

Филиппин

 

2022 йилги нашр полимер шаклда тақдим этилганбўлиб, чидамлилик ва юқори даражадагихавфсизликни таъминлаганлиги билан ажралибтуради. 1000 песо пул бирлиги халқаро эътирофгасазовор бўлди ва 2022 йилда халқаро қоғоз пулларжамияти - IBNS мукофоти билан тақдирланди.

Янги Зеландия

Олд томонида Эверест тоғини забт этган биринчишахс, жаноб Эдмунд Хиллари тасвирланган 5 долларлик полимер банкнот 2015 йилда 20 та давлат иштирок этган танловда "Йил банкноти" дебтопилган. Ушбу купюранинг ўнг томонида Янги Зеландия табиий меросининг рамзларидан бирипингвин қуши тасвирланган.

Фижи

Мамлакат миллий терма жамоасининг 2017йилдаги Рио-де-Жанейро Олимпиадасида регби еттилиги мусобақасидаги ғалабасидан сўнгмуомалага чиқарилган 7 долларлик эсдалик пул белгилари алоҳида ўрин эгаллайди. Иккинчи нашр2022 йилда Токио Олимпиадасидаги олтин медальшарафига чиқарилди. Ушбу банкнотлар фақаттўлов воситаси бўлибгина қолмай, балки мамлакатнинг спорт рамзига ҳам айланишга улгурди.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.