“Бизда ҳаммаси зўр!”

Соомейкум! Қалэйсила? Яхшимисила? Ишла кетвоттими? Зўр бўвоттими? Бизада эса ҳаммаси зўр! Чунки бизани ўзимиза зўрмиз-дэ! Буни устига бўтта ҳаммаси зўр-зўр болла ишлийди. Кароче, профессионалла.

Ула ҳамма ишлани чётки бажаради.

Ўзийла қаттансила? Тошканданми ё Самарқанддан? Қишлолада нима гапла? Ишлавоссилами тупроқ кечииб? Ҳммм, пахта эквотсилами ё тервоссилами? Фермер окаладан котта-котта соққалани овоссилами? Шароитла зўрми? Зўр бўсин-де. Кечқурунла, кароче, ишдан кейин дискотека бўвоттими? Кетмонлани йиғиштириб, ҳаммейла ўйинга тушвотгандирсила? Адресси этсейла бизаям борарду ўшатга. Видеога олиб зўр-зўр каналлага қўярду.

Ўзи бизани танивоссилами? Ҳа, ҳа, ўша зўр, яъни универсальний артисламиза. Тўғри келса қўшиғам этворувурамиз, бошловчили ҳам қивурамиза, ўртакашлийни эса қалпоқ қип қўявуза. Соққасини берсейла бўлди. Уёғи бизадан. Ахир битта йигитга қирқ ҳунар оз дейишади-ку.

Яна битта гап. Ану ачки таққан лисий, тақирбош ошқовоғла йиллаб ёзадиган сценарийла бору, ўшани уч кунда ёзиб, бир ойда съёмка қиб кинолаям ишлаб қўювурамиза. Чунки, профессионалламиза-де.

Ўзи мундооо қарасейла, ўйлийдиган нарсани ўзи йў-де. Атроф воқеалага тўла. Масалан, йигит тўсатдан бир кетворган қиззи ёқтириб қолади. Қизам уни... Аммо, ё унисини, ё бунисини уйида ойдей турмуш ўртоғи, бола-чақаси бор. Буёда сирдан ота-онала, қариндошла хабар топишади. Аммо жуда кеч! Ёшла аллақачон ишши пишириб қўйишган. Қиз – ҳомиладор! Ана сизга томоша, тайёр сюжет. Фақат уё бу ёғига сал-пал ишлов берилса бўлди. Ништяк фильм тайёр!

Агар шу фильмга яна шунга ўхшаш икки-учта олди-қочди эпизодла қўшилса аёлла ойлаб ётволиб кўрадиган сериал бўлади-де. Нима, гапларимизага ишонмияпсилами? Нега ишонмийсила, ана тилвузорда тўлиб-тошиб ётибди-ку, шунақа кинола. Ўшалани биза, бизани братанла ишлавотти. Бир-иккита машҳур бўлишши хоҳлийдиган дўндиқчала-ю, пулини қаёққа қўйишши билмийдиган, чиройли аёллага ўч ҳомий окахонла топилса бўлди. Иш битти дейвуринг!

Э, кароче, носииздан битта чектиринг, кейин қоганини этиб бераман. Калтафаҳм хотин чўнтега йўлкирани сопти-ю носга пул сомапти...

“Зўр” одамнинг гапларини ёзиб олувчи: Ёр Муҳаммад.