Тадбиркорларга давлат мукофотлари ва "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони топширилди

Президент Фармон ва Фармойиши билан бир гуруҳ тадбиркорлар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида 14 нафар самарқандлик тадбиркорлар ҳам бор.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимлигида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилган шароитлар ҳақида гапирди, ундан самарали фойдаланаётган ишбилармонларни ҳамиша қўллаб-қувватланишини таъкидлади.
Шундан сўнг давлат мукофотлари ва кўкрак нишонига муносиб кўрилган бир гуруҳ тадбиркорларга мукофотларни топширди.
- Бу эътирофни вилоятимизда тадбиркорлик муҳитига берилган баҳо деб биламан, - дейди Самарқанд туманидаги «Asia Carpet Textile» масъулияти чекланган жамияти директори Феруз Ғаниев. - Тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар фаолиятимизда катта ўзгаришларга имконият яратди. Биз фаолиятимизни янада кенгайтириб, ички ва ташқи бозорга сифатли маҳсулот чиқарамиз.