Блокатор ниқоб ва антисептикнинг ўрнини боса олмайди
- 28.07.2020 12:00
- 248
- COVID-19
ОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ долзарб саволларга жавоб қайтарилди.
➖ Блокатор бейжиларнинг ичида оддий кукун борлиги тўғрисида видеороликлар тарқалди. Бу борада керакли ташкилотлар суриштирув ишларини олиб боришдими, шунингдек, четдан келадиган блокаторларнинг ичидаги таркиби текшириб бориладими?
➖ Бейжик ичидага картрежга жойлаштирилган фаол модда - хлор диоксидини сақлайди.
Аммо бу модда кишида аллергия, тошмаларни келтириб чиқариши мумкин.
Мазкур блокаторларнинг коронавирусдан ҳимоя қилиши исботловчи маълумотлар мавжуд адабиётларда йўқ. Блокатор тақиш ниқоб ва антисептикнинг ўрнини боса олмайди. Четдан кириб келган ҳар бир маҳсулот албатта, текширувдан ўтказилганидан сўнг ишлатишга рухсат берилади.