БМТ халқаро трибунали: Россия украиналик денгизчилар ва кемаларни озод қилиши шарт

Россия, 2018 йил, ноябрь ойида Керчь бўғозида қўлга олган Украинанинг учта кемаси ва унинг денгизчиларини Украинага қайтариши шарт.
Бу ҳақда БМТ қошидаги Халқаро трибунал ҳукм чиқарган.
Трибунал қарорига кўра, ўша воқеа юзасидан ҳар икки мамлакат - Россия ҳам, Украина ҳам чуқурлашиб кетмаслиги керак ва 25 июнгача ҳар икки тараф воқеа юзасидан ўз ҳисоботларини трибуналга топшириши шарт.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил, 25 ноябрида Украина Ҳарбий-Денгиз кучларига қарашли учта кема, «Бердянск» и «Никополь», «Яны Капу» Керчь бўғози орқали ўтмоқчи бўлганида Россия Ҳарбий-Денгиз кучлари томонидан қўлга олинган ва кемаларда бўлган 24 нафар денгизчини қўлга олиб қамаб қўйган эди. Ўшанда Россиянинг ўша ишини халқаро ҳамжамият қоралаган ва украин денгизчиларини озод қилишни талаб қилган эди. Аммо, Россия ундай талабларга парво қилмай келаётганди.
Ниҳоят, бу иш БМТ қошидаги трибуналда кўриб чиқилиб тегишли ҳукм чиқарилди.
Таҳлилчиларнинг фикрларига кўра, Россия трибунал ҳукмини бажаришга мажбур. Акс ҳолда бу мамлакатга БМТ томонидан чора кўрилади ва у чора катта эҳтимол билан иқтисодий санкциялар жорий қилиш бўлади.