Харита: Аҳолиси тез ўсиб бораётган мамлакатлар
Атиги 25 йил ичида Африка ва Яқин Шарқдаги баъзи мамлакатлар аҳолиси сони икки баравар кўпайиши мумкин.
Мисол учун, агар ҳозирги кундаги ўсиш суръатлари шу тарзда давом этиб бораверса, 2080 йилга бориб, Конго Демократик Республикасининг пойтахти Киншаса сайёрадаги энг йирик мегаполислардан бирига айланиши тайин.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига асосланган ушбу инфографикада аҳолиси энг тез ўсиб бораётган мамлакатлар кўрсатилган. Кўринишидан, Уммон ва Сурия давлатлари атиги 20 йил ичида ўз аҳолисини икки баробарга ошириши мумкин.
Ҳар бир аёлга ўртача 3,2 бола тўғри келаётган араб давлатларининг умумий аҳолиси тахминан 36 йил ичида икки бараварга кўпайиши эҳтимоли баланд. Хусусан, Яман ва Афғонистон мос равишда 24 ва 26 йил давомида бу маррага эришади.
Марказий Африка Республикаси ва Сомали Африкадаги энг тез ўсиш суръатларига эга мамлакатлар бўлиши кутилмоқда. Атиги 21 йил ичида аҳолиси икки бараварга ошган бу давлатлар қитъанинг энг тез ривож оладиган мамлакатларига айланиб бормоқда.
Бундан ҳам ёрқинроқ мисол - Конго Демократик Республикаси: ҳозирда аҳолиси 112,8 миллион (2025 йилда) бўлган мамлакат 2047 йилга бориб бу кўрсаткични икки бараварга ошириши мумкин.
Янаям узоқроққа назар ташлайдиган бўлсак, 2100 йилда Конго Демократик Республикаси сайёрамиздаги аҳолиси энг кўп мамлакатлар орасида 15-ўриндан бешинчи ўринга кўтарилади. Айни пайтда эса Нигерия Ҳиндистон, Хитой ва Покистонни ортда қолдириб, тўртинчи ўринни эгаллаб келмоқда.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.