Боғдод аэропортига ҳужум уюштирилди

30 июль куни Ироқ пойтахти Боғдод аэропорти ҳудудига камида иккита ракета келиб қулади. Бу ҳақда Agence France-Press (AFP) нашри Ироқ ҳарбийлари берган маълумотга таяниб хабар берди.
AFP берган маълумотга кўра, воқеа оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган. Reuters агентлиги берган хабарда айтилишича, ракеталар турли жойлардан учирилган.
Ҳозирча уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ҳеч ким ўз буйнига олмади.