Божхоначи аёллар орасида моҳир спортчилари кўп

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Биз спорт билан ҳамнафас” шиори остида спорт мусобақаси ташкил қилди.

Унда тизимда фаолият юритаётган хотин-қизлар спортнинг шашка, стол тенниси, арғимчоқда сакраш, бадминтон ва дартс бўйича ўзаро куч синашди.

Ғолиблар Халқаро хотин-қизлар куни арафасида аниқланади. Уларга бошқарма томонидан қимматбаҳо совға берилади.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.