Бортида 170 йўловчи бўлган Украина самолёти Эронда ҳалокатга учради

Бортида 170 нафар йўловчи бўлган Украинанинг “Boeing 737” самолёти Теҳрон халқаро аэропортида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, самолёт ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай қулаган ва барча йўловчилар ҳалок бўлган.

Эрон Фавқулодда вазиятлар хизмати бошлиғининг айтишича, ҳодиса жойига 22 та тез ёрдам машинаси ва вертолёт юборилган.

"Олов жуда кучли бўлгани учун биронта йўловчини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади", деди ФВХ раҳбари.

“Boeing 737” ҳалокатига техник носозликлар сабаб бўлгани айтилмоқда. Самолёт Теҳрондаги Имом Хумайний аэропортидан кўтарилгандан сўнг қулаб тушган.