Бош прокуратура Матбуот хизматига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Ҳаёт Неъматович Шамсутдинов Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати собиқ раҳбари Сурайё Раҳмонова Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Давлат бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи этиб тайинланган эди.