Босқинчилик содир этган шахслар ушланди
2019 йилнинг 12 ноябрь соат 01:20 да Самарқанд тумани Бадал маҳалласида яшовчи 64 ёшли М.Б. (аёл) хонадонида бегона шахсларнинг юрганлигини сезиб қолиб, ҳовли қисмига чиққан вақтида икки нафар номаълум шахслар бошига ниқоб, қўлларига қўлқоп кийган ҳолатда унга ташланган. Ундан тилла тақинчоқларининг қаердалигини сўраб, танасининг турли жойларига бир неча маротаба уриб, йиқилиб қолган вақтида яшаш хонасига кириб, хонада бўлган 4.000.000 сўм пулларини ҳамда 2 дона «Nokia» русумли телефон аппаратларини талон-торож қилган ва ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида мазкур жиноят Самарқанд шаҳрида яшовчи 33 ёшли Б.А. ва 28 ёшли Ш.А.лар томонидан содир қилингани аниқланиб, улардан бир дона “Nokia Х-2” русумли телефон аппарати ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ушбу жиноят иши бўйича Б.А. ва Ш.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан айб эълон қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.