Бразилияда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 2,4 миллиондан ошди

Бу ҳақда 27 июль куни Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Инфекция тарқалишни бошлагандан буён мамлакатда жами 2 419 901 нафар касалланиш ҳолати қайд этилди. COVID-19 инфекцияси тасдиқланган 87 004 нафар бемор вафот этди, 1,63 миллион киши тузалди.

Мамлакатда сўнгги кеча-кундузда 23 467 нафар коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати аниқланган ва 555 нафар ўлим ҳолати қайд этилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси хуружини пандемия, деб эълон қилди. Тақдим этилган сўнгги маълумотга кўра, бугунги кунга келиб коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони дунё бўйлаб 16 418 867 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 10 047 304 нафар бемор тузалган ва 652 256 нафар бемор вафот этган.