Британия дунёдаги энг гавжум “Дубай-Лондон” рейсини ёпди

29 январдан бошлаб Буюк Британия ҳукумати Бирлашган Араб Амирликларига тўғридан-тўғри йўловчи парвозларини тақиқлашни жорий қилди ва шу билан дунёдаги энг гавжум, халқаро “Дубай-Лондон” ҳаво йўлини ёпди.

Бу Бирлашган Араб Амирликлари, Бурунди ва Руанда давлатлари Жанубий Африкада илк бор аниқланган ўта юқумли ва вакцинага потенциал чидамли COVID-19 штаммининг тарқалишидан хавфсираши натижасида юзага келди.

Еmirates ва Etihad Airways авиакомпаниялари жума куни тўғридан-тўғри парвозларни тўхтатиш тўғрисидаги қарор кучга киргандан сўнг, Буюк Британияга барча йўловчи рейсларини гринвич бўйича 13:00 (Тошкент вақти билан 18:00) дан тўхтатишини эълон қилди.

Дубай аэропортида Буюк Британияга рейсларни олдиндан белгилаб қўйган йўловчиларга тақиқ кучга киргач, аэропортга келмасдан ўз авиакомпаниялари билан боғланишни тавсия қилди.

Г.Холдорова тайёрлади.