Бугун Ерда кучли магнит бўрони кузатилади: Қандай ҳимояланиш керак?
- 15.07.2019 10:44
- 703
- Саломатлик
Мана 15 июль куни Қуёшдаги энергия Ерга янги магнит бўрони билан урилади. У бу ойнинг энг кучли ва охирги 10 йил ичида энг қудратли магнит бўрони бўлади. Бу ҳақда вести.uz хабар бермоқда.
Ҳатто соғлом одам ҳам бош оғриғига, чарчашга, енгил касалликка дуч келиши мумкин. Шифокорларнинг огоҳлантиришига қараганда, заиф ва касалликка чалинган кишиларни безовталаниш, бефарқлик, кучсизлик, кўп ухлаш ёки уйқусизлик кутмоқда. Магнит бўронда юрак хуружлари, инсульт, юрак уриши касалликлари авж олади.
Хўш, магнит бўронидан қандай ҳимояланиш керак? Маслаҳат жуда оддий.
Эрталаб қон айланиши учун енгил жисмоний тарбия машғулотларини бажариш керак. Сўнгра душ қабул қилса фойдадан холи бўлмайди. Ёғли, шўр ва ўткир тузланган таомларни истеъмол қилмаган маъқул. Спиртли ичимликлар ва қаҳва ўрнига тинчлантирувчи чой ичишни маслаҳат берамиз. Узоқ йўлга отланишни ҳам кейинроққа қолдирган маъқул.