Ерга яна магнит бўронлари яқинлашмоқда
- 12.07.2023 15:19
- 75
- Ҳодиса

Олимлар бугун, 12 июлда G1 даражасидаги бўрон кузатилаётгани, эртага, 13 июлда яна бир G2 бўрони кутилаётганини маълум қилди.
Магнит бўронлари даражаси G1 (кучсиз)дан G5 гача бўлади.
Кучсиз бўрон электр тармоқларида кичик узилишларга олиб келиши мумкин бўлса, кучли бўронлар қисқа тўлқинли алоқа ва навигация тизимларининг узилишига, шунингдек, саноат тармоқларида электр таъминотининг узилишига олиб келади.
Мутахассислар катта ёшдаги ва сурункали касали бўлганларга эҳтиёт бўлишни тавсия қилишади.
Маълумотларга кўра, сўнгги бир неча йил ичида G4 даражасидаги энг кучли магнит бўрони 23 апрель куни Ерга ёприлган ва деярли бир кун давом этган.
Теглар:
магнит бўрони
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Муносабат ўрнида
- Кеча, 18:53
- Самарқанд
Муаммо яширилиши эмас, ҳал қилиниши керак
- Кеча, 15:10
- Самарқанд
Польша Хитой учун Европага эшигини ёпди
- Кеча, 14:19
- Хориж