Бугун тажрибали журналист, “Овози Самарқанд” газетаси бош муҳарри ўринбосари Тошқул Азимовнинг туғилган куни

  Тошқул Азимов (Азимзода) 1950 йил 28 майда Самарқанд тумани Боғи-майдон қишлоғининг Чилсутун маҳалласида туғилган.   Тумандаги 25-умумтаълим мактабини битириб, Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг механика-математика факультетида ўқиган.

  Ёш мутахассис кўп йиллар ўзи туғилиб ўсган мактабда ўқувчиларга математикадан сабоқ берди. 1991 йилдан буён “Овози Самарқанд” газетасида турли вазифаларда ишлаб келмоқда.   Тошқул ака тажрибали журналист сифатида вилоятимиз журналистлари орасида ўз муносиб ўрнига, обрў-эътиборга эга инсон. Шу билан бирга бадиий ижод билан шуғулланиб, бир қатор китоблар нашр этишга эришди.

  Фидойи ҳамкасбимизни бугунги таваллуд куни, муборак 70 ёши билан чин қалбдан табриклаб, мустаҳкам саломатлик, баракали ижод ва оилавий хотиржамлик тилаймиз.