Бугун умумтаълим мактабларида "Билимлар куни" тадбирлари бўлиб ўтди

Вилоят халқ таълими бошқармаси маълумотига кўра, янги ўқув йилида 773 350 нафар ўқувчи мактабларда таҳсил олади. Шундан 49026 нафари 11-синф ўқувчилари.

1-синфларга эса 83 550 нафар ўқувчи кутиб олинди. Улар учун 13 номдаги совғалар жамланмасидан иборат “Президент совғаси” мактабларга етказилиб бугунги тадбирлар жараёнида топширилди. “Президент совғаси” шунингдек вилоятдаги 25 та хусусий мактабларнинг 982 нафар ўқувчилари учун ҳам тўлиқ тарқатилди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфида 2022/2023 ўқув йилида 1260 та мактаб фаолият олиб боради. Шундан 3 та мактаблар янгидан ташкил этилди. Энг кўп мактаблар сони Ургут туманида 147 та.

Мухбиримиз юқоридаги Паст Дарғом туманидаги 52-умумтаълим мактабида бўлиб билимлари куни тадбирида иштирок этди.
Тадбирда "Балхиён", "Камолот" маҳалласи фаоллари, фахрий ўқитувчилар, мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
- Мактабимизда янги ўқув йилини 637 нафар ўқувчи билан бошладик, - дейди таълим муассасаси директори Дилрабо Қодирова – Уларнинг 81 нафари илк қадамлари билан биринчи синфга қабул қилинди. Бу йил 29 нафар ўқувчимиз 11-синфни тамомлаб, ўзларининг қизиқиши бўйича ўқишини давом эттиради.



"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида ўтган мустақиллик дарсларида истиқлол берган имкониятлар, илм-фан сирларини чуқур эгаллаш ёш авлод келажагини белгилайдиган муҳим омиллар эканлиги ҳақида сўз борди.