600 мингга яқин бола 1-синфда ўқишни бошлади

Бугун, 6 сентябрь куни Ўзбекистондаги 10 083 та умумтаълим мактабида анъанавий шаклда дарслар бошланди. Бу йил мактабларнинг 1-синфига 600 мингга яқин бола қабул қилиниб, уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.

Жорий йилда “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ташкил этилган бўлиб, унда мактабларнинг кўзга кўринган битирувчилари, тадбиркорлар ҳамда давлат идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

“Билимлар куни” мактабларда “Мустақиллик дарс”лари билан бошланиб, унда Ўзбекистон мустақиллиги даврида эришган ютуқлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берилади.

Маълум сабабларга кўра, мактабга бора олмаган болалар учун параллел равишда “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида уйдан таълим олишга имконият яратилди.