Cамарқанд шаҳрида янги туристик ахборот маркази иш бошлади
- 30.09.2019 15:21
- 146
- Саёҳат
Бутунжаҳон туризм кунини нишонлаш муносабати билан жорий йилнинг 27 сентябрь куни Самарқанд шаҳрининг тарихий қисми - Бибихоним масжиди ёнида янги сайёҳлик ахборот маркази очилди.
Вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ахборот бўлими ходимлари кўмагида ташкил этилган мазкур марказда сайёҳлар учун шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари, экскурция дастурлари, маданий ва спорт тадбирлари ҳақида маълумотлар тақдим этилади.
Бундан ташқари, ахборот маркази орқали эсдалик совғалари (сувенир), сайёҳлик ва тарихий ёдгорликларга доир адабиётлар, қўлланмалар, хариталар, посткарталарни сотиб олиш, экскурция манзилларини аниқлаш, турар жойларни олдиндан банд (бронь) қилиш имконияти яратилади.
Теглар:
Туризм