Чангсиз минг йил умр ёхуд чанг босганмаҳсулотлар сотуви хусусида

«Агар чанг бўлмаганида инсон минг йил умр кўришимумкин эди!».

Микробиология ривожланишидан анча олдин буюкқомусий олим, табиб ва файласуф Абу Али Ибн Синоатроф-муҳитнинг инсон организмига таъсирини анашундай баҳолаган.

Дарҳақиқат, биз чанг билан «қоришиб» яшаймиз. Чунки чанг ҳавода кўп, у атроф-муҳитга тарқалади, танага ўтиради ва афсуски, организмга осон кирибборади. Чанг - ҳавода учиб юрувчи майда заррачаларйиғиндиси бўлиб, тупроқ ва қумдан ташқари турлимавжудот, одамлардан тушган қуриган тери (уй чангининг 80 фоизи), мато, елим, металл парчалари, ўсимлик чанги, замбуруғ споралари, бактериялар, вирус ва бошқалардан иборат. Айниқса, шаҳар муҳитида, транспорт кўп жойларда, ёпиқ бинода бу моддалартўпланса, ҳаво сифати бузилади ва жиддийкасалликларни қўзғатиши мумкин.

Чангдан, айниқса, ёзнинг иссиқ кунларида азиятчекамиз. Бунинг устига аксарият жойларда давомэтаётган, охири кўринмайдиган қурилишлар вазиятниянада оғирлаштиради. Уйлар деразасини очиб бўлмайди, ҳар бир машина ўтганда бурқсиб кўтарилган чанг-тўзонбир зумда уйни қоплайди, нафас олиш қийинлашади.

Чанг ҳақида гапирар эканмиз, Ўзбекистон атмосфера ҳавосидаги чанг миқдорига таъсир этувчи бир қанчаиқлимий-географик омилларни ҳам ҳисобга олиш зарур. Мамлакат қурғоқчил зонада, яъни қуруқ иқлим, юқориҳароратли ва намлиги паст чўл ва ярим чўл зонасидажойлашган. Қуруқ ҳаво ерга тушган ифлослантирувчимодда зарраларини осонгина ҳавога кўтаради, заррачаларнинг чўкишига ёрдам берадиган намлик етарлиэмас.

Ана шундай вазиятда чанг билан курашиш, уй ичинитез-тез артиш ва шамоллатиш, тозаликка эътибор қаратишжуда муҳим.

Бу маълумотларни ёзишимга бир ҳолат туртки бўлди. Эътибор берган бўлсангиз, кичик дўкон ёкисупермаркетларнинг аксариятида қадоқланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари усти очиқ ҳолда сотилади. Турлипеченьелардан тортиб, нон ва кондитер маҳсулотлари, қадоқланмаган қуруқ чой дейсизми, барчаси қутиларда, аммо очиқ турибди. Уларнинг устига кун бўйи қанча чангўтиришини тасаввур қилиш қийин эмас (ҳашаротларниҳам эсдан чиқармаслик керак). Ваҳоланки, сотувчимаҳсулотни сақлаш талаблари, озиқ-овқат маҳсулотисифати ва хавфсизлиги, уларни сотиш шартларикелтирилган қонун-қоидаларга амал қилиши шарт.

Ана шундай дўконларнинг бирига кириб сотувчидансўрадим:

- Бу маҳсулотларингиз очиқ ҳолда сотиляпти, дўконэшиги очиқ, тасаввур қиляпсизми кўчадан қанча чангкириб устига ўтиради?

- Бу харидорни жалб қилиш учун, усти ёпиқ турса,кўрмай кетишади, - деди сотувчи.

- Ахир, сиз харидор саломатлигига путур етказяпсиз.

- Опа, бизда бу маҳсулотлар бир кунда сотилади. Чанг ёки яна нимадир ўтиришга ҳам улгурмайди.

Албатта, сотувчининг бу гапига ишониш қийин.

Лекин ҳамма дўконларда ҳолат шундай деб бўлмайди. Бир куни кичиккина бир дўконга киришимга тўғри келди. Бўсағасидан хоҳламайгина қадам ташладим ва киришимбилан ҳайратда қолдим. Пештахтада турган қутилардагипеченьелар дока билан ёпилган, ҳамма жойи саранжом-саришта.

Озиқ-овқат маҳсулотларини чанг ва ҳашаротларданҳимоя қилиш учун унинг устини ёпиб қўйиш зарур. «Очиқ қолган егуликка шайтон қўл уради», дейишадикексалар.

Ҳозир, глобал экологик муаммолар авж олган бирпайтда атрофимизда саломатлигимизга зарар етказишимумкин бўлган омилларни бартараф этиш, уйимиз, кўчамиз, иш жойимизни чанг-ғубордан тозалаш, бирқарашда оддийгина, безарар бўлиб кўринган ҳаётийқоидаларга риоя қилиш инсонийлик бурчимиздир.

Гулнора Холдорова.