Дам олиш кунлари ҳаво илиқлашади
30 октябрдан бошлаб мамлакат ҳудудига Эрон томондан иссиқ ҳаво кира бошлади, дея хабар берди "Ўзгидромет".
Республика бўйича барча жойларда об-ҳаво очиқ, кучсиз шамол эсади. Куннинг ўртасига келиб ҳарорат 15−18 даражагача, жанубий ҳудудларда 23 даражагача кўтарилади.
Дам олиш кунлари республика ҳудудига Эрондан иссиқ ҳавонинг кириши давом этади. Тунги совуқ фақат мамлакатнинг айрим тоғли ва баланд тоғли ҳудудларида сақланиб туради.
Ҳарорат кечаси 2−7 даража атрофида, кундузи 17−22 даража бўлиши кутилмоқда, жанубий туманларда ҳаво 25 даражагача исийди.