Давлат тилини ривожлантириш департаменти тўғрисида нималарни биламиз?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 12-декабридаги 984-сонли қарорига биноан давлат тилини ривожлантириш департаменти тўғрисида низом тасдқиланди. Унга кўра? умумий қоидалар, департаментнинг асосий вазифалари ва функсиялари, департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, департаментнинг тузилмаси, департамент фаолиятини ташкил этиш каби боблардан ташкил топган.

Умумий қоидалар бобида, департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилиш белгиланган.

Департаментнинг асосий вазифалари:

давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш;

давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ташкил қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва яна бир қанча устивор вазифалар билан бирга финксиялари ҳам мавжуд:

давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб боради;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари давлат тилида тайёрланиши ва киритилишининг мониторингини олиб боради, бу соҳада қонун талабларининг бузилиши ҳақида давлат ва хўжалик бошқаруви органларига тегишли кўрсатмалар юборади;

давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратининг самарали ва амалий шаклларини жорий этади, ушбу йўналишда давлат бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;

илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеʼмолга киритиш бўйича Атамалар комиссиясининг фаолиятини ташкил этади;

замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш ва бир хилда қоʼлланилишини таʼминлаш борасида зарур чора-тадбирларни амалга оширади;

географик ва бошқа топонимик обектларга қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни мониторинг қилади ва мувофиқлаштиради ва мониторинг олиб боради;

Департаментининг тузилмасига: Департамент мудири, йўналишлар бўйича мудир ва бош мутахассислар киради. Департаментнинг фаолиятини ташкил қилиш бўйиsа ҳам аниқ вазифалар низомда белгилаб қўйилган.

Департаментниниг ташкил этилиши ва белгилаб қўйилган вазифалари фақат давлат тилига бўлган эътиборни кучайтириш ва иш юритилишида ҳали ҳанузгача йўл қўйилаётган камчилкларни бартараф этиш учун хизмат қилади. Шундай экан, бугунги кундаги ислоҳотларга бефарқ бўлмаслик замон талабидир. Жойларда жамоат назоратини ўрнатиш ва масъулларга тегишли тарғибот ишларини олиб бориш орқали камчиликларни бартараф этиш мумкин. Шундагина, давлат тилига бўлган ҳурмат ва эътиборга эришамиз. Камчиликларга кўз юмиб, “Сен менга индама, мен сенга индамайман” қабилида иш юрицак, ҳеч қачон кўзлаган мақсадимизга етолмаймиз. Биргаликда курашсак, хато ва камчиликларни ўз вақтида тўғирласак албатта, ниятимизга етамиз, тилимизни бутун дунёга танитишга эришамиз…

Б.ХОЛМУХАМЕДОВ,

Самарқанд вилояти ҳокимининг маʼнавий-маʼрифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таʼминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси