Давр фидойилари: Оиласи ва касбидан ортиб, эл учун вақт топаётган аёл

Нилуфар Нурматова юқори малакали тиббиёт ходими сифатида замонавий билимга эга, ёшларга ўз билим ва кўникмаларини ўргатиб, соғломлаштириш-профилактик тадбирлари сифатини юксалтириш борасида самарали иш олиб бораётган тажрибали раҳбар.

Пайариқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ўринбосари сифатида унинг ташаббуси ва бевосита ташкилотчилиги сабаб кейинги 3 йилда туманда оналар ўлими кузатилмади.

Н.Нурматова 2014-2019 йилларда халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши, 2019 йилдан вилоят Кенгаши депутати сифатида фаолият олиб бормоқда.

Н.Нурматова вилоят Кенгаши депутати сифатида тумандаги 62 нафар юқори технологияли операцияга, 24 нафар гемодиализга муҳтож фуқароларни соғлиғини тиклаш учун маблағ ажратилишида амалий ёрдам кўрсатди.

Н.Нурматова ўзининг фидойилиги, меҳнатсеварлиги, жонкуярлиги ва талабчанлиги, ташкилотчилик қобилиятлари, меҳрибонлиги билан туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва тумандаги фуқаролар орасида ҳурмат-эътибор қозонган.