Диспетчерлик хизмати телефонлари ишлаяптими?
Кеча газетамиз ва сайтимизда аномал совуқ кунлари Самарқанд вилоятининг барча туман, шаҳарларида, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларида штаблар фаолияти йўлга қўйилгани, улар туну кун ишлари ҳақида хабар бергандик.
Аммо аҳоли электр тармоқлари корхонасининг шаҳар, туманлар диспетчерлик телефонларига қўнғироқ қилиб, боғлана олмаётганлигини билдирмоқда. Биз ҳам штабларнинг айримларига қўнғироқ қилдик.
Самарқанд шаҳар электр тармоқлари корхонаси диспетчерлик хизматига (66) 233-12-12) қўнғироқ қилиб, фуқаролардан тушган мурожаатлар ва уларнинг натижаси ҳақида маълумот сўрадик. Аммо масъул шахс - Мансур Хайруллаев бу ҳақда маълумотни фақат раҳбари орқали олишимизни айтди.
Оқдарё (95-410-08-90) ва Булунғур (95-410-01-48) туманлари диспетчерлик хизмати билан бир неча бор уринсак-да боғлана олмадик. "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиали ахборот хизмати вакилининг айтишича, уларга берилган 95 кодли телефонлар электр энергияси бўлмаса ишламас экан...
Паст Дарғом (66) 465-30-84), Ургут (Деҳқонобод) (66) 240-16-18), Жомбой (66) 475-29-00) туманларидаги телефон рақамлари ҳам доим банд бўлди. Бу рақамлар мурожаат қабул қилиш билан банд бўлса-ку яхши, бироқ бошқа сабаб билан телефонлар ишламаётган бўлса, аҳолининг норозиликлари бекорга эмаслиги маълум бўлади.
Дилмурод Тўхтаев.