ДТМ: Абитуриентлар буларни албатта билиши керак!

* Абитуриент қабул комиссиясига тегишли ҳужжатларни топшириши, топширилган ҳужжатларига мос маълумотлар абитуриент базасига тўғри киритилганини тасдиқлаши лозим. Қабул жараёни тугагандан сўнг абитуриентнинг мурожаатлари (шикоятлари) инобатга олинмайди.

* Тест топшириқлари китобидаги мавжуд ҳар бир фан 30 тадан тест топшириғини ўз ичига олади.

* Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 30 та тест топшириғига 1 соат, 60 та тест топшириғига 2 соат ва 90 та тест топшириғига 3 соат вақт берилади.

* Агар жавоблар варақасидаги "белгилаш учун намуна" қоидасига риоя этилмаса, жумладан, битта тест топшириғига жавоблар варақасида тегишли доира бўялмаса, икки ва ундан ортиқ доирача бўялса ёхуд тўлиқ бўялмаса, ушбу тест топшириғига балл берилмайди.

* Тест натижалари имтиҳоннинг эртаси куниёқ Давлат тест марказининг расмий сайти (dtm.uz)да эълон қилинади ва олий таълим муассасаларига етказилади.

* Абитуриентлар бино ҳудудига ва бино ичига фақат абитуриент рухсатномаси ва паспорти ҳамда шахсни идентификациялаш воситаси, видеофиксация қурилмаси, металлодетекторлар орқали текшириб киритилади.

* Абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган куни тегишли ҳудудга соат 07:00 (иккинчи смена 13:00)гача, бинога эса 07:30 (иккинчи смена 13:30)гача кириши лозим. 

* Ҳар бир абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади. Бошқа вақт ва санада тест синовларида иштирок этиши мумкин эмас.

Абитуриентлар нималарга жавобгар?

Айни пайтда абитуриентлар олий таълим муассасаларида ўқиш учун      1 августдан 15 августга қадар бўлиб ўтадиган тест синовларига қизғин тараддуд кўрмоқда. Бу йилги имтиҳонга қатор ўзгартиш,  қўшимчалар киритилди ва аввалги давлат имтиҳонларидан фарқ қилади.

Шу сабабли барча абитуриентлар қуйидагиларга амал қилиши лозим:

*Жавоблар варақасини ҳаворанг пастали шарикли ручка билан тўлдириш;

*Жавоблар варақасини бузмаслик, маркер чизиғига ёзмаслик, жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўямаслик;

* Жавоблар варақаси билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат бўлгани учун уни тўғри тўлдириш;

*Белгиланган вақт тугагунига қадар тест топшириқлари китобида мавжуд тест топшириқларини бажарган ҳолда жавоблар варақасининг мос тартиб рақамидаги тегишли доирачаларини бўяб, тест топшириқлари китобини ва унга мос бўлган жавоблар варақасини гуруҳ назоратчисига топшириш;

*Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 20 августдан 30 ав­густгача (11 календарь куни) муддатда шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун пойтахтга бориш шарт эмас. Қаерда истиқомат қилса, ўша жойнинг ўзида Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.

*Абитуриент тест жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга бЎлади * Тест топшириқлари китобидан қоралама сифатида фойдаланиш;

* Тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажариш, ундан сўнг тест материалларини тартиб билан гуруҳ назоратчисига топшириш ҳамда тест синовлари ўтказиладиган ҳудуддан чиқиб кетиш;

* Бинода тест синовларини тўлиқ назорат қилиш мақсадида 30 нафар абитуриент учун битта видеокузатув тизими ўрнатилган. Тест жараёнини абитуриентларнинг ота-оналари ҳам он-лайн тарзда кузатиб бориш имконига эга бўлади;

Абитуриентларни тест синовларидан четлаштирадиган ҳолатлар

*Тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки уларга ёрдам берса;

*Тест материалларини бинодан ташқарига олиб чиқса, тест топшириқлари китоби варағини йиртса;

*Тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса;

*Тест синовлари жараёнида тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги видеокузатувлар орқали аниқланса;

Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса.