Ўзбекистонда аҳоли даромадлари 8,4 фоизга ўсди

Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълуот берди.

Унга кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ҳолатига аҳолининг умумий даромадлари 825,3 трлн сўмни ташкил этган.

Инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 108,4 фоиз бўлган.
Мазкур даврда аҳоли жон бошига умумий даромадлар 21,8 миллион сўмни ташкил этиб, аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг номинал ўсиш суръати 116,1 фоиз, реал ўсиш суръати 106,3 фоиз даражасида қайд этилди.

Ҳудудлар кесимида аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажми эса қуйидагича:
Тошкент шаҳри — 52 млн сўм
Навоий вилояти — 32,1 млн сўм
Бухоро вилояти — 26 млн сўм
Хоразм вилояти — 22,8 млн сўм
Тошкент вилояти — 21,9 млн сўм
Андижон вилояти — 19,4 млн сўм
Фарғона вилояти — 18,5 млн сўм
Самарқанд вилояти — 18,1 млн сўм
Сирдарё вилояти — 17,2 млн сўм
Жиззах вилояти — 17,1 млн сўм
Қашқадарё вилояти — 17 млн сўм
Сурхондарё вилояти — 16,5 млн сўм
Наманган вилояти — 15,8 млн сўм
Қорақалпоғистон Республикаси — 14,8 млн сўм