Дунё қайси интернет платформаларидан кўп фойдаланади?

Миллиардлаб фуқароларнинг қўлида маълумот излаш, видео томоша қилиш, мулоқот қилиш ва онлайн харид қилиш имконини берадиган, нисбатан кичик бўлган глобал веб-трафик платформалар гуруҳи жамланган.

“Google” ва “YouTube” барча рақобатчиларни сезиларли даражада ортда қолдириб, интернет - эътиборнинг номутаносиб улушини сақлаб қолишда давом этмоқда.

Бироқ пешқадамлик аста-секинлик билан ўзгариб бораяпти. Эндиликда “ChatGPT” дунёдаги энг кўп фойдаланиладиган веб-сайтлардан бирига айланмоқда. Бу сунъий интеллект (СИ) воситаларининг қанчалик тез технологик янгиликдан кундалик воситага айланиб бораётганини яққол намойиш этади.

Қидирув механизмлари ва видео платформалар интернет фаолиятининг асоси бўлиб, биргина Googleнинг ўзи бошқа яна бешта йирик сайтларни жамлаб ҳисоблагандан кўра кўпроқ трафикни жалб қилади. YouTube эса ўзининг дунёдаги етакчи видео марказ мақомида барқарор турибди.

Биринчи йигирматаликда Bing (1,9 миллиард кирувчи) ва DuckDuckGo (1,8 миллиард) каби бошқа қидирув платформалари ҳам мавжуд. Ҳатто Yahoo ўз мавқеини иккита - yahoo.com (2,3 миллиард) ва yahoo.co.jp (1,8 миллиард) домени орқали сақлаб келяпти. Бу эса қидирув ва портал хизматларининг доимий қийматини таъкидлайди.

Муҳим ўзгаришлардан бири ChatGPTнинг пайдо бўлишидир. Ушбу платформа 2026 йил январь ойида 5,5 миллиард кирувчиси билан глобал миқёсдаги Реддит (5,1 миллиард), Википедия (4,3 миллиард) ва Х (3,8 миллиард) каби тизимларни ортда қолдириб, бешинчи ўринни эгаллади.

Дастлаб, 2024 йилнинг бошида ишга туширилганидан бир йил ўтгач, ChatGPT энг яхши 15 таликка кирганди. Унинг тез ўсиши сунъий интеллект воситаларининг ёзма иш ва тадқиқотлардан тортиб, дастурлаш ва ғоялар яратишгача бўлган кундалик иш жараёнларига қанчалик чуқур интеграциялашганлигидан далолат беради.

Ижтимоий платформалар ҳам асосий роль ўйнашда давом этмоқда. Facebook (9,5 миллиард ташриф буюрувчи) ва Инстаграм (6,1 миллиард) етакчи бешликка киради, Х (3,8 миллиард) ва TikTok (2,2 миллиард) эса кенг қамровли аудиторияни сақлаб қолишда давом этмоқда.

Энг кўп обуначиси бор сайтлар орасида онлайн чакана савдо кўламини акс эттириб келаётган Amazon (2,5 миллиард) ва Temu (1,6 миллиард) йирик электрон тижорат платформалари етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Netflix (1,5 миллиард) ва Weather (1,6 миллиард) доимий равишда кўнгилочар ва жорий маълумотлар узлуксиз такрорий трафик ҳосил қила олишини кўрсатди.

Умуман олганда, рўйхатнинг аксарият қисмини Америка компаниялари ташкил қилади. Бироқ рейтингда Хитой, Канада ва Франция платформалари ҳам тақдим этилган. Бу эса замонавий рақамли экотизимининг глобал хусусиятини таъкидлайди.