Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Оқ уй Киевга ёрдам пакетини эълон қилади, аммо кейин пул тугайди. Қирғизистон Европага яқинлашмоқда. АҚШда шакар танқислиги
🔻 Путин беларуслар, қозоқлар ва молдованларга фуқаролик беришни соддалаштирди. Унинг фармонига кўра, 18 ёшга тўлган Беларус фуқаролари яшаш учун рухсатнома берилган кундан бошлаб Россия Федерациясида доимий яшаш, рус тилини, Россия тарихи ва мамлакат қонунчилиги асосларини билиш талабларига жавоб бермасдан Россия фуқаролигини олишлари мумкин. Қозоғистон ва Молдова фуқаролари учун ҳам санаб ўтилган талаблар бекор қилинган.
🔻 АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жон Кирби, агар Конгресс фавқулодда чоралар кўрмаса, Вашингтон декабрь ойида Украинани молиялаштириш учун маблағ етишмаслигини тасдиқлади. Унинг айтишича, Байден маъмурияти декабрь ойида яна бир ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади, шундан сўнг Украинани молиялаштириш тўхтатилади, деди у.
🔻 2024 йилда Қирғизистон фуқаролари Италия (Сардиния ороли) ва Германияга ишлаш учун олдиндан боришлари мумкин бўлади. Бу ҳақда бугун Бишкекда бўлиб ўтган брифингда Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Фуқароларни хорижда иш билан таъминлаш маркази директори Бактибек Қудайбердиев маълум қилди.
🔻 Германия канцлери Олаф Шольц коронавирусга чалинди.
🔻 Мисрнинг амалдаги президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси кетма-кет учинчи муддатга қайта сайланди. Миллий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, унга сайловчиларнинг 89,6 фоизи овоз берган. Мамлакатда жиддий мухолифат қолмаган, Ас-Сисининг минглаб сиёсий рақиблари қамоқда. Миср иқтисодиёти оғир инқирозни бошидан кечирмоқда, миллий валюта ўз қийматининг ярмини йўқотган, аҳолининг учдан бир қисми қашшоқликда яшайди.
🔻 Кеча Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 118 кишига етди, 500 га яқин киши жароҳатланган.
🔻 АҚШда давом этаётган қурғоқчилик ички шакар тақчиллигини келтириб чиқарди. Шакарқамиш ҳосили пасайгани туфайли ширинликлар нархи йилига ўртача 13,4 фоизга ошган.
🔻 Венгрия бош вазири Виктор Орбан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга шахсий учрашув чоғида от совға қилди. "Бир отлиқ халқнинг бошқа бир отлиқ миллатга совғаси: Аристократ - бу Мезҳегес наслидан олинган айғир", деди Орбан. Ўтган душанба куни Эрдўғон Венгрияга ташриф буюрган эди. У Орбанга Туркияда ишлаб чиқарилган қора рангли Togg электромобилини совға қилган.
🔻 АҚШ президенти Жо Байденнинг фаолиятини сайловчиларнинг атиги 34 фоизи қўллаб-қувватлайди. Бу Байден 2021 йилда президентликка келганидан бери сўровлардаги энг паст рейтингдир.
🔻 Бундестаг қочқинларни Молдова, Грузия ва Африкага чиқариб юборишни таклиф қилмоқда. Агар улар зудлик билан “Европа Иттифоқидан ташқаридаги хавфсиз учинчи давлатга” депортация қилинсагина Германиядаги қочқинлар сонининг кескин қисқаришига эришиш мумкин.
🔻 Машҳур шахматчи Гарри Каспаров қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Россия Ички ишлар вазирлиги Гарри Каспаровни фирибгарликда айблаган.
🔻 БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Россиядан Навалний қаердалигини тушунтиришни талаб қилди. У билан 13 кун давомида алоқа йўқ. Сиёсатчининг адвокатлари, қариндош ва ҳамкорлари 6 декабрдан бери у билан алоқага чиқмаган. Дастлабки бир неча кун давомида унинг адвокатлари турли баҳоналар билан колонияга киритилмади, шундан сўнг суд Навалний 11 декабрь куни аниқ қаерда эканлигини кўрсатмасдан “Владимир вилоятини тарк этганини” маълум қилган.
🔻 Hyundai Motor ўзининг Санкт-Петербургдаги заводини 110 долларга сотмоқда. Шартнома келгуси икки йил ичида қайта сотиб олиш имкониятини белгилайди. Заводнинг қиймати тахминан 219 миллион долларга баҳоланмоқда.