Дунёдаги аҳолиси атиги бир киши бўлган шаҳарлар

Ҳа, ер юзида шундай шаҳарлар, уларда яшовчи кишилар бор. Қуйида кўпчиликка ғайритабиийдек туюладиган шу манзиллар ва унда яшовчилар ҳақида ҳикоя қиламиз.

1. Буфорд, Вайоминг, АҚШ
Ёлғиз яшовчиси: Дэн Салмон

7 городов мира с населением всего 1 человек (7 фото)

Буфорд АҚШнинг Вайоминг штатининг, Олбани округи, Ларима ва Шайенн шаҳарлари ўртасидаги 2438 метр баландликда жойлашган ноюридик уюшма. Шаҳар Нью-Йорк ва Сан-Францискони боғлайдиган магистрал йўлдаги энг баланд аҳоли пункти ҳисобланади. Унинг якка-ёлғиз яшовчиси Дэн Салмон бу ерда фаррош, ёқилғи қуйиш шохобчаси ходими, маҳаллий дўкон сотувчиси ва шаҳар ҳокими вазифаларида ишлайди.

2. Монови, Небраска, АҚШ
Ёлғиз яшовчиси: Элси Эйлер

7 городов мира с населением всего 1 человек (7 фото)
Моновининг энг юқори чўққиси 1930 йилларга тўғри келади, ўша пайтда шаҳарда 150 киши истиқомат қилган. Буюк текисликдаги бошқа кўплаб шаҳарлар сингари Монови ҳам аҳолиси ўса бошлаган ва яхшироқ иш таклиф қилган шаҳарлар туфайли маҳаллий аҳолисини қўлдан бой берган. 2000 йилги аҳолини рўйхатга олиш пайтида шаҳарда фақат 2 киши - эр-хотин Руди ва Элси Эйлерлар яшаган. Жаноб Эйлер 2004 йилда вафот этди ва унинг рафиқаси бу ернинг ёлғиз яшовчисига айланди. У шаҳар ҳокими вазифасида ишлайди, спиртли ичимликлар учун лицензия беради ва шаҳар йўл тармоғини ривожлантириш ва тўртта кўча чироқларини давлат томонидан молиялаштириш учун ўзига ўзи солиқ тўлайди.

3. Кэсс, Янги Зеландия
Ёлғиз яшовчиси: Барри Драммонд

7 городов мира с населением всего 1 человек (7 фото)
Кэсс шаҳри Янги Зеландия жанубидаги Кантербери минтақасида жойлашган. 73-давлат автомагистрали шаҳардан унчалик узоқ бўлмаган жойдан ўтади ва бу дунёдаги аҳолиси энг кам яшайдиган жойлардан биридир. Барри Драмонд эса бу қишлоқнинг ягона яшовчиси.

4. Рошфурша, Франция
Ягона яшовчиси: Жан-Батист Люлли

7 городов мира с населением всего 1 человек (7 фото)

Франциянинг жануби-шарқий қисмидаги Рона-Альп минтақасида жойлашган коммунада битта уй, эски қаср харобалари ўрнида қурилган омборхона ва битта домий яшовчи - 38 ёшли Жан-Батист Люлли бор.

5. Bonanza, Юта штати, АҚШ

7 городов мира с населением всего 1 человек (7 фото)

Bonanza Колорадо платоси ҳудудида жойлашган бўлиб, у ерда сланец (тоғ жинси) ва бошқа ёқилғи қазилмаларидан нефть олинади. 2010 йилдаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра бу жойда бир киши истиқомат қилади.

6. Ойл-Спрингс, Нью-Йорк, АҚШ

7 городов мира с населением всего 1 человек (7 фото)

Ойл-Спрингс – АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Сенека ҳиндулари қабиласининг резервация (АҚШда ва бошқа баъзи капиталистик мамлакатнинг туб жой аҳолиси зўрлик билан кўчириб олиб борилган) қилинган жойи. 2010 йилдаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларида у ерда фақат бир туб жойлик америкалик рўйхатда туриши аниқланган.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.