Дунёдаги энг тоза мамлакатлар ўнталиги
Тозалик – саломатлик гарови. Шунинг учун ҳам дунёнинг айрим мамлакатларида ҳатто музқаймоқ ўрами ёки қоғозни белгиланмаган жойга ташлаб юборган одамларга жарима солинадиган тизим жорий қилинганки, бунинг натижасида чиқинди муаммоси ҳал этилган.
Қуйида сайёрамизда тозалик даражаси бўйича бошқаларга қараганда тоза ва одамларга хуш келадиган давлатлар ўнталигига назар ташлаймиз.
10. Норвегия
Ушбу мамлакат бутун дунёга ўзининг қудратли иқтисодий тизими билан танилган. Атроф-муҳитга бундай ҳурматли муносабат ва чиқиндиларга қарши курашнинг сабаби одамларнинг дўстона бирдамлигида. Олимлар ҳатто ушбу тозалик сабабларидан бирини совуқ иқлимга йўймоқда: агар қишда чиқинди қорга ташланиб, баҳорда қор эрий бошланганда ҳам у бузилмайди, негаки сув билан бирга бутун шаҳар бўйлаб тарқалишига йўл қўймасдан бошқа фуқаролар томонидан дарҳол йиғиб олинади.
9. Швеция
Швециянинг тоза экологияси Норвегиядаги каби ўзаро боғлиқликлардан келиб чиқади, яна бир усул – ишлаб чиқаришнинг салбий оқибатларига қарши кураш бўйича (конлар, фабрикалар) киритилган улкан сармоялар. Бу ерда корхона раҳбарлари тозаловчи фильтлар, янги тозаловчи ускуналар ва ҳоказоларни сотиб олиш учун катта маблағ сарфлашга мажбурдирлар.
8. Австрия
Австрия дунёдаги нафақат энг тоза давлат, балки узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш учун энг яхши жойлардан бири ҳисобланади. Олимларнинг таъкидлашича, бу давлат жуда тинч ва жиноятчилик минимал даражада туширилган. Атроф-муҳит тозалигининг асосий сабаби йирик корхоналарнинг йўқлиги ва давлат ҳудудини тоғлар ва ўрмонлар ўраб олганлигидадир.
7. Испания
Испания – дунёдаги яна бир тоза мамлакат. Испанияда ҳар ким ўзи учун хотиржам муҳитни топади. Ушбу давлат энг ривожланган ва ҳаётнинг ҳар бир соҳасида катта тараққиётга эга тизим ҳисобланганлиги сабабли покликни сақлашга мажбур. Шунингдек, тозалик сайёҳлар ташрифининг кафолати бўлиб, уларга зиёрат қилиш учун замин яратади.
6. Германия
Германия биринчи ўринни эгаллаши мумкин, чунки бу қатъий экологик қоидаларга эга мамлакат. Дунёдаги энг ривожланган давлатларидан бири Германияда аҳоли учун барча қулайликлар мавжуд қилинган бўлса-да, йирик саноат корхоналари ва йўллардаги автомобилларнинг кўплиги атроф-муҳитга ўз таъсирини ўтказиши сезилиб туради.
Шунга қарамай, ҳар йили кўп сонли одамлар Германияга сайёҳ сифатида немисларнинг турмуш тарзидан баҳраманд бўлиш ва бир неча кунни тинч муҳитда ўтказиш учун бу ерга келишади.
5. Чехия
Бу ҳақиқатан ҳам кўзни қувонтирадиган даражадаги тоза мамлакат. Бу ҳақда нафақат маҳаллий аҳоли, балки меҳмонлар ҳам ўз муносабатини билдиради. Тинч ҳаёт тарзи ва менталитет чехларнинг ўз шаҳарлари кўчаларидаги тозаликни сақлаш кафолатидир.
4. Сингапур
Сингапур нафақат чиройли осмонўпар бинолари, диққатга сазовор жойлари, балки бутун мамлакат бўйлаб тоза ҳаво ва кўчалари туфайли сайёҳлар учун жаннат маконидир. Эътиборли томони, технологик тараққиётда Сингапур Германиядан қолишмайди ва бу Осиё мамлакатида атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражаси анча паст.
3. Австралия
Австралия дунёдаги энг яхши иқлим шароитига эга бўлган яшил қитъа. Таъкидлаш жоизки, Австралия дунёнинг энг бой мамлакатлари рейтингида анча юқори поғоналарни эгаллайди ва бундан хулоса қилиш мумкинки, ҳукумат атроф-муҳитни яхши ҳолатда сақлаш учун маблағ аямаслини аниқ.
2. Люксембург
Митти Люксембург ўрмонлар билан ўралган жуда фойдали географик ўринда жойлашган. Ушбу давлатдаги аҳоли бошқа мамлакатлар шаҳарларига қараганда жуда кам. Шу сабабли бўлса керак, у ерда ҳеч ким чиқинди ташламайди. Сайёҳлар шунингдек, Люксембургдаги сув омборлари ва ҳавонинг қанчалик тоза эканлигини эътироф этиб келмоқда.
1. Швейцария
Шубҳасиз, етакчи ва дунёдаги энг тоза мамлакат бу – Швейцария. Буни мамлакатга ҳар йили атмосфераси ва экологияси тозалигидан баҳраманд бўлиш учун энг кўп сайёҳ ташриф буюриши тасдиқлайди. Ажабланарлиси, тоза муҳит соғлом ва тинч ҳаётни таъминлайди ва бу швейцарияликларнинг ўртача умр кўришлари давомийлиги билан тасдиқланади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.