Дунёнинг энг митти давлатлари

Сайёрамизнинг турли қитъалари бўйлаб 252 тага яқин давлат мавжуд. Айрим давлатлар ер шарининг катта қисмини эгаллаган. Мисол учун Россия Федерацияси Евроосиёнинг иккидан бир қисмида жойлашган. Бироқ ўлкан ҳудудни эгаллаган давлатлар билан бир қаторда, митти мамлакатлар ҳам мавжуд. Уларни дунё харитасидан излаб топиш ҳам қийинчилик туғдиради. Қуйида дунёнинг 10 та энг митти давлатлари рўйхатини тақдим этамиз.

1. Ватикан
Ватикан – майдони бор йўғи 0.44 квадрат километрни ташкил этадиган дунёдаги энг митти давлат (солиштириш учун: Самарқанд шаҳрининг умумий майдони 120 квадрат километрга тенг). Мамлакат аҳолиси 2019 йил ҳолатига 805 нафарни ташкил этади. Ватикан – бу ўз рамзий байроғи, герби, почтаси, темир йўли ва ўз ҳукумат таркибига эга мустақил шаҳар-давлат. Ҳукумат тепасида барчага маълум Рим Папаси туради.

Ватикан

Ушбу митти давлат Рим Папасининг асосий қароргоҳи вазифасини бажаради. Ватикан номи, узоқ ўтмишда Монте-Ватикано тепалиги номига қўйилган (Ватикан ўша тепаликда жойлашган). Митти давлат ҳудуди ўтмишда Италияга тегишли бўлган. Бироқ XIII асрда Франция қироли Пипин ушбу ҳудудни Стефан II га ҳадя этди. Шундан сўнг Ватикан Италияга тегишлилиги тўғрисида келишмовчиликлар юзага келди. 1929 йилда Ватикан ва Италия ўртасида битим имзоланди ва чегаралар белгилаб олинди.

Давлатда иккита давлат тили амал қилади - лотин ва италян тиллари.
Майдони кичик бўлишига қарамасдан, ушбу мамлакатда машҳур ва диққатга сазовор тарихий ёдгорликлар мавжуд:
1. Авлиё Петр майдони.
2. Рим Папаси қароргоҳи вазифасини бажарувчи Ҳаворий саройи.
3. Пинакотека. XVIII асрда асос солинган рассомчилик санъати асарлари галереяси.
4. Ватикан музейи.

2. Монако
Монако – митти давлатлар рейтингида иккинчи ўринда туради. Ушбу митти-князлик яқингача бор йўғи 1.9 квадрат километр майдонни эгаллаган эди. Бироқ денгиз сувларининг қуритилиши эвазига мамлакат майдони 2.02 квадрат километрга кенгайди. Мамлакат аҳолиси 2019 йил ҳолатига кўра, 37550 кишини ташкил этади.
Монако Италия ва Франция чегараси кесишган ҳудудда жойлашган. Мамлакатнинг давлат тили деб, француз тили тан олинган.

У ўзига хос ноёб давлат бўлиб, жуда кичик майдонли ва сайёҳларнинг ўлкан оқимига эга дунёдаги ягона мамлакат. Ушбу мамлакат ўзининг афсонавий казинолари билан машҳур Монте-Карло шаҳри ва Формула–1 пойгалари ўтказилиши билан оламга танилган. Бундан ташқари, мамлакат ўзининг табиати ва дам олиш масканлари билан ҳам сайёҳларни ўзига жалб қилади.
Монако ўзининг ниҳоятда паст солиқлари ва бетакрор банк тизими билан ажралиб туради. Шу сабабли ҳам дунёнинг кўплаб бадавлат инсонлари ўз маблағларини айнан шу мамлакат банкларида сақлайдилар.

3. Науру
Науру – Тинч Океанидаги коралл оролида жойлашган митти давлат. Мамлакатнинг пойтахти йўқ ва унинг майдони 21.3 квадрат километрга тенг. Мамлакат аҳолиси 10500 киши атрофида. Науру ўзига яраша жозибали мамлакат. Бироқ у ердаги туризм ичимлик суви танқислиги сабабли ривожланмаган.

Государство Науру на карте

Оролда 10500 га яқин аҳоли бўлиб, уларнинг асосий қисми Ярен шаҳрида истиқомат қилади.
Науру армияга ва пойтахтга эга бўлмаган дунёдаги ягона мамлакат ҳисобланади.

4. Тувалу
Тувалу – майдони 26 квадрат километрга тенг бўлган, Тинч океанининг жанубий–ғарбий йўналишида жойлашган давлат. Мамлакат 7 та оролчалардан иборат бўлиб, уларнинг 8 тасида ҳеч ким яшамайди. Аҳолига эга ягона орол Фунафути, деб аталади.
Ушбу митти давлатнинг пойтахти Фунафути шаҳри. Оролда ҳаммаси бўлиб, 11000 киши истиқомат қилади. Мамлакат конституцион монархия бошқарувига асосланган. Регламентга асосан давлат раҳбари Буюк Британия қироличаси ҳисобланади.

Мамлакатнинг миллий валютаси Австралия доллари ҳисобланади.
Тувалу сайёҳлар эътиборини жалб этмайди. Бу ерда тез-тез бўрон ва тўфонлар бўлиб туради. Ер ости бойликларининг йўқлиги сабабли ушбу мамлакат дунёнинг энг камбағал давлатлари сафига киради.

5. Сан-Марино
Сан-Марино – Жанубий Европада жойлашган митти давлат. Мамлакатнинг номи III асрда унинг асосчиси шарафига қўйилган. Давлат 61 квадрат километр майдонга эга ва унда 32 000 га ақин аҳоли истиқомат қилади. Сан-Марино ривожланган ва бой мамлакатлардан бири ҳисобланади. Мамлакат туризм бизнеси туфайли ривожланган.

Сан-Марино – бу Италия ичида жойлашган мамлакат. Давлат тенг ҳуқуқга эга икки нафар капитан томонидан бошқарилади. Мамлакатда йилига икки марта давлат раҳбарлари сайланади. Капитанлардан ташқари, яна 10 киши ҳукумат аъзоси ҳисобланади. Мамлакатнинг миллий валютаси – евро.

6. Лихтенштейн
Лихтенштейн – майдони 160 квадрат километрга тенг бўлган, Марказий Европада жойлашган князлик. Ушбу давлат Австрия ва Швейцария билан чегарадош. Мамлакат пойтахти Вадуц шаҳри. Мамлакатда 33 000 аҳоли истиқомат қилади. Князликнинг расмий тили – немис тили.
Давлатнинг миллий валютаси Швейцар франки ҳисобланади.

Лихтенштейн туризм соҳаси жуда ривожланган мамлакат. У ўзининг тоғ-чанғи дам олиш масканлари ва бошқа кўплаб диққатга сазовор жойлари билан дунё сайёҳларини ўзига жалб қилади.

7. Маршал ороллари
Маршал ороллари – бу Микронезияда жойлашган митти давлат бўлиб, унинг умумий майдони 181.3 квадрат километрни ташкил этади. Давлат пойтахти Маджуро шаҳри. Мамлакат аҳолиси 58461 кишидан иборат (2019 йил ҳолатига кўра). Мамлакат 5 та оролдан иборат бўлиб, у ердаги ҳаво ҳарорати йил давомида ўртача 27 даража иссиқ бўлади.

Маршал оролларида март ва апрель ойларида кўзатиладиган тўфон ва бўронлар туфайли ушбу даврда у ерга бориш тавсия этилмайди. Мамлакат аҳолиси ўзининг меҳмондўстлиги билан оламга танилган.
Мамлакат сайёҳлар орасида жуда оммабоп бўлиб, у ер профессионал дайверларнинг (сув остига шўнғувчилар) севимли маскани ҳисобланади.

8. Сент-Китс ва Невис
Сент-Китс ва Невис – 261 квадрат километр майдонга эга федератив давлат. Ушбу мамлакатда икки йирик шаҳар мавжуд: Бастер ва Чарлстаун. Бастер Сент-Китсда жойлашган, Чарлстаун бўлса, Невисда жойлашган.
Мамлакатнинг асосий диққатга сазовор маскани – бу Қизил денгиз ва унинг ноодатий рангдаги қирғоқ қумлари.

Юқорида қайд этилган икки оролда 52500 нафар аҳоли истиқомат қилади. Мамлакат иқтисодиётининг асосини ривожланган туризм соҳаси ташкил этади. Ундан ташқари, бу ерда қишлоқ хўжалиги ва банк бизнеси ҳам яхши ривожланган.

9. Кук ороллари

Кук ороллари - Тинч океанинг жанубий қисмида жойлашган. Умумий майдони 230 квадрат километр бўлиб, 20 мингдан ортиқ аҳолига эга. Кўпчилик митти давлатлар сингари Кук оролларининг ҳам иқтисодиёти асосини ривожланган туризм ташкил этади.

10. Малдив ороллари

Машҳурларнинг энг севимли дам олиш маскани ва Осиёдаги энг митти давлат. Умумий майдони 300 квадрат километрга яқин бўлиб, 512037 нафар аҳоли истиқомат қилади. Мамлакат пойтахти – Мале шаҳри. Ушбу мамлакатнинг иқтисодиётини ҳам ривожланган туризм ташкил этади.

Бекзод МУСУРМОНОВ таржимаси.