Электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимидан фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди

Давлат солиқ қўмитаси ходимлари томонидан Ургут тумани давлат солиқ инспекциясида тадбиркорлик субъектлари учун электрон ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишнинг тартиб-қоидалари бағишланган амалий семинар ўтказилди.

Семинарда туманда фаолият юритувчи 30 дан зиёд тадбиркорлик субъекти вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди.

Бундан ташқари, электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш, сақлаш, ҳимоя қилиш ва ишлаш механизмлари слайдлар ёрдамида тушунтирилди.

– Фаолиятимда контрагентларимдан менга юборилган электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилишда муаммоларга дуч келаётган эдим, – дейди “Ургут файз савдо” МЧЖ бош ҳисобчиси Лазиз Саломов. – Ушбу семинарда электрон ҳисобварақ-фактураларни жўнатиш ва қабул қилиш, тизимдан тўғри фойдаланиш бўйича зарур кўникмаларга эга бўлдим.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.