Эльмира Баситханова бошчилигида қўмита жамоаси пахта далаларидаги теримда иштирок этди

Дам олиш кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Баситханова бошчилигида қўмита жамоаси Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани пахта далаларида бўлиб, теримда фаол иштирок этди. Бу ҳақида қўмита матбуот хизмати хабар берди.
 
Эльмира Баситханова ҳашарчи, теримчи аёллар билан дилдан суҳбатлашди, қишлоқ хўжалиги ривожи орқали халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда уларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади. Самимий ва қувноқ тарзда кечган мулоқотда аёллар ўзларининг дил изҳорларини билдиришди, келажак режалари ҳақида ўртоқлашдилар, дейилади хабарда.
 
Фаол теримчи аёллар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.