Энди Ўзбекистонда иш вақтидан ташқари ишлаганларнинг ойлигига 50 фоиз қўшиб берилади

Иш вақтидан ташқари ишлаганлик учун 1,5 баробар миқдорда ҳақ тўлаш таклиф қилинмоқда
Бугунги кунда иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлигини йилига 120 соатдан ошириш мумкин эмаслиги ҳамда иш вақтидан ташқари иш учун ходимга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш белгиланганлиги ушбу механизмнинг иш берувчилар ўртасида кенг оммалашмаганига сабаб бўлмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида мазкур масалар кўрилган. Яъни, "Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш ва унинг давомийлигини соддалаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси билан мавжуд 120 соатлик чекловни олиб ташлаш ва қўшимча иш учун 1,5 баробар миқдорда ҳақ тўлаш таклиф қилинмоқда.