Энди самарқандликлар тунги пайтда ҳам диагностика хизматларидан фойдаланиши мумкин
Яқиндан бошлаб самарқандликлар дам олиш кунлари ҳамда тунги вақтларда ҳам тиббий диагностика хизматидан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Бу ҳақда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Самарқанд шаҳридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали ҳамда барча туманлар ва Каттақўрғон шаҳрида фаолият юритаётган қабул бўлимларида УТТ, ЭКГ каби диагностик хизматлари кечаю кундуз фаолият юритади.
Шунингдек, байрам кунлари Самарқанд шаҳридаги марказий шифохонада ва кўп тармоқли марказий поликлиника, шаҳар болалар шифохонаси, 1, 2, 3-сонли туғруқ мажмуалари ҳамда барча туманлар ва Каттақўрғон шаҳрида фаолият юритаётган қабул бўлимларида навбатчилик асосида УЗИ, ЭКГ каби диагностик хизматлар йўлга қўйилган.