“Энг билимдон ўқувчи” китобхонлик танлови ўтказилди

Самарқанд туманида ёшларда ташаббускорлик ва эркин фикрлаш, жамият ҳаётида фаол иштирок этиш ҳиссини шакллантириш, ижодий ва ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан “Энг билимдон ўқувчи” китобхонлик кўрик-танлови ташкил этилди.

Танлов тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинидаги уюшмаган ёшлар иштирокида ўтказилди. Унда ўзбек ва жаҳон адабиётидан тузилган тест саволларига жавоб изланди. Тестда ҳар бир таълим муассасасидан энг юқори балл олган 3 нафар ўқувчи ғолиб деб топилиб, туман кенгаши томонидан диплом, китоб ва журналлар билан тақдирланди.

М.БАРАТОВА.