Энг кўп ўқувчи таълим оладиган мактаб қаерда?

Ер юзида энг кўп бола таълим оладиган мактаб қаерда?

Қайси мамлакатда ўқув юртлари кўп?

Яна бир савол: дунёдаги энг катта китоб қачон ва қаерда чоп этилган?

Элбек Раҳмонов, Навбаҳор тумани.

Ҳиндистоннинг Лакнау штати, Монтесорри шаҳридаги ўрта мактабларнинг бирида 26 минг бола билим олади. Энди бу мактабда қанча синф хонаси бор эканини ўзингиз тасаввур қилаверинг.

Жаҳонда университет, институт ва коллежлари кўплиги жиҳатидан Мексика биринчи ўринни эгаллайди. Бу мамлакатда 10 минг 360 дан зиёд таълим муассасалари мавжуд.

Кейинги саволингизга жавоб кўпчилик учун ҳам қизиқ.

Ҳажми 307х274 метр бўлган, умумий оғирлиги 252,6 килограммлик 300 саҳифали улкан китоб 1976 йилда АҚШнинг Колорадо штатида босмадан чиққан. Китоб атиги бир нусхада чоп этилган бўлиб, ҳозирда штатдаги музейнинг қизиқ экспонатларидан бири бўлиб турибди.

Жавобларни Иззатулла Норқувватов тайёрлади.