Энг муҳим 20 га яқин хизмат тури бир жойда

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги “Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан давлат ташкилотлари томонидан ҳисоб объектларининг жорий ҳолати, шунингдек, молиявий кўрсаткичлари, жумладан, маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумлар тўғрисидаги маълумотлар онлайн тарзда “Давлат мулки” ахборот тизимига киритиб борилади.
Бугунги кунда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан My.gov.uz портали орқали тақдим этилаётган 20 га яқин давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш мумкин. Жумладан, банкротлик тўғрисида, давлат улушига эга корхоналар бўйича маълумот олиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришнинг бирламчи миқдорини ҳисоблаш, бўш турган давлат объектлари тўғрисида маълумот, алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома бериш ҳам мумкин. Давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш, кўчмас мулк объектлари ва давлат улушлари хусусийлаштирилганлиги тўғрисидаги давлат намунасидаги ордер ва сертификатларни тақдим этиш, суд бошқарувчиси малака аттестатини бериш, риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш ҳам шулар жумласига киради.
Давлат мулкининг бирламчи ижара ҳақи миқдорини ҳисоблаш, баҳоловчиларга тоифа бериш учун ариза бериш, баҳоловчиларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, риэлторларнинг малака сертификатини қайта расмийлаштириш, малака сертификати муддатини узайтириш учун риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш, муддатини узайтириш учун баҳоловчиларнинг малака имтиҳонини ўтказиш, “E-AUKSION” электрон савдо платформасида ғолиблик учун расмийлаштирилган баённомани олиш хизматлари кўрсатилади.
"Давактив" агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати.