“Энг улуғ, энг азиз” танлови: Ижод аҳли муносиб тақдирланди
Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда иштирокчилар бадиий асарлар, журналистик ишлар, интернет-журналистика материаллари, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари, тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари, юртни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар бўйича беллашди.
Танловда ҳар бир йўналиш бўйича 3 нафардан 18 нафар танлов ғолиблари аниқланди.
Танлов ғолибларини вилоят ҳокими Э.Турдимов табриклаб, диплом ва эсдалик совғаларини топширди.
Тадбир Самарқанд вилоят ҳокимлиги, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, маданият бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлимлари, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими, вилоят телерадиокомпанияси, Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилди.
- Ижодкор учун совға эмас, эътибор муҳим, - дейди, “Пахтачи” газетаси мухбири Шербек Бобоқулов. – Оз бўлса-да меҳнатимизни қадрлагани бизни янада илҳомлантирди.
Қуйида танлов ғолиблари билан танишинг!
“САНЪАТКОРЛАРНИНГ ЮРТНИ МАДҲ ЕТУВЧИ КУЙ-ҚЎШИҚЛАРИ”
Отабек АБДУAЛИЕВ - “Ватан” қўшиғи учун (Самарқанд шаҳри);
Умида ЁРМУҲAММЕДОВA - “Самарқанд” қўшиғи учун, (Самарқанд шаҳри);
Хуршид ГAДОЕВ - “Ўзбекистон” қўшиғи учун (Нарпай тумани).
“ТАСВИРИЙ САНЪАТ, ФОТО АСАРЛАРИ ВА ДИЗАЙН ИШЛАРИ”
Жумабой АБДУРAУФОВ - “Бадиий” академия аъзоси, график рассом;
Фариза ХУРРAМОВA - Самарқанд шаҳридаги “Karet dizayn” хусусий корхонаси дизайнери;
Манзура НОРМAМAТОВA - фото ва дизайн иши устаси.
“ЁЗУВЧИ ВА ШОИРЛАРНИНГ БАДИИЙ АСАРЛАРИ”
Зуҳро ЭШОНҚУЛОВA - “Ишқ достони” китоби учун;
Асадулло ШУКУРОВ - ўзбек ва тожик тилларида чоп этилган “Дониш қишлоқ ҳангомалари”, “Хаёт варраги” китоблари учун;
Ёрмамат РУСТAМОВ – “Мангуликнинг 30 лаҳзаси” ва “Жибак опанинг ҳақиқатлари” китоблари учун.
“ТЕЛЕВИДЕНИЕ ВА РАДИО ИЖОДКОРЛАРИНИНГ МАТЕРИАЛЛАРИ” учун
Сирожиддин НИШОНОВ – вилоят телерадиокомпанияси мухбири;
Зебинисо ТОҒAЕВA – вилоят радиоси журналисти;
Салоҳиддин УМИРОВ – вилоят телерадиокомпанияси телеоператори.
“БОСМА ОАВ ХОДИМЛАРИНИНГ ЖУРНАЛИСТИК ИШЛАРИ”
Ёқубжон МAРҚAЕВ – вилоят “Зарафшон” газетаси мухбири;
Абдулла НИСОРОВ – Тойлоқ тумани “Қўшчинор” газетаси масъул котиби;
Шербек БОБОҚУЛОВ – Пахтачи тумани “Пахтачи” газетаси мухбири.
“ИНТЕРНЕТ НАШРЛАРИ, ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ДОЛЗАРБ МАТЕРИАЛЛАР”
Анвар МУСТAФОҚУЛОВ – интернет-журналист;
Вилоят “Овози Самарқанд” газетасининг www.Ovozi.uz расмий веб-сайти жамоаси;
Гулчеҳра БЕРДИЁРОВA – интернет-журналист.