Самарқандда “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди
Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тадбири ўтказилди. Унда вилоятда фаолият олиб бораётган 17 нафар ёзувчи ва шоир, журналистлар, тасвирий санъат намояндалари, қўшиқчи, фото ва дизайн усталари “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган асарлари билан иштирок этиб, ғолиб бўлгани айтиб ўтилди.
Тақдирлаш тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ф.Тошев иштирок этиб, барчани байрам билан табриклади ва ғолибларни тақдирлади.
Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари, журналистларнинг публицистик нашрлари номинацияси бўйича
Норхўжа Чориев – “Аз ишқи ту то ишқи Ҳақ” шеърий китоби учун;
Тозагул Жуманова – “Мумкинистон мамлакатига саёҳат” насрий эртаклар китоби учун;
Абдуалим Сулаймонов – “Зулмат ва зиё” қиссаси учун.
Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг ижодий ишлари номинацияси бўйича
Дилмурод Тўхтаев – «Зарафшон» газетаси мухбири;
Ғулом Ўролов – “Булунғур ҳаёти” газетаси муҳаррири;
Гулжаҳон Мустафоева – “Паст Дарғом ҳақиқати” газетаси мухбири.
Интернет-журналистика номинацияси бўйича
www.kathaq.uz – Каттақўрғон тумани “Каттақўрғон: кеча ва бугун” газетаси веб-сайти;
www.samarkandnews.uz – Самарқанд шаҳар «Самарқанд» газетаси веб-сайти.
Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари номинацияси бўйича
Лутфулла Шомуродов – вилоят телерадиокомпаниясининг телевидения гуруҳи ўз мухбири.
Раҳима Давирова – вилоят телерадиокомпаниясининг радио гуруҳи махсус мухбири;
Шерзод Қаҳҳоров – вилоят телерадиокомпанияси телеоператори.
Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари номинацияси бўйича
Хуршид Халилов – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ёш рассом, дастгоҳли рангтасвирчи;
Моҳина Қурбонова – “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси дизайнери;
Бунёджон Шавкатов – “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси фотодизайнери.
Санъаткорларнинг юртни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлари номинацияси бўйича
Баҳодиржон Хўжаев – «Самарқандим» қўшиғи учун;
Исломиддин Худойбердиев – “Ватан зикри” қўшиғига басталанган мусиқаси учун;
Шуҳрат Исақулов – Киномотография агентлиги вилоят ҳудудий бўлими ҳамкорлигида суратга олинган “Умидли дунё” фильми учун.
***
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, булунғурлик Холбой Қосимов вилоят ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланди.