«Энг улуғ, энг азиз» республика танловида қатнашинг!
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳамда Бадиий академия мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишланган «Энг улуғ, энг азиз» республика танловини эълон қилади.
Танловга «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган асарлар-материаллар қабул қилинади.
«Энг улуғ, энг азиз» танлови қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
- ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;
- босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари;
- телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;
- интернет-журналистика;
- тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;
- кино санъати асарлари.
Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
- муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот (объективка);
- муаллифнинг паспорт нусхаси;
- иш жойидан тавсиянома;
- муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.
Танловга 2020 йилнинг 1 августидан 2021 йилнинг 1 августигача бўлган даврда эълон қилинган материаллар – асарлар жорий йилнинг 1 августигача қабул қилинади.
Танлов ғолиблари Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами арафасида мукофотланадилар ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.
Ижодий ишлар «Энг улуғ, энг азиз» танловига деб кўрсатилган ҳолда ўз ижодий йўналишлари бўйича қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, 100011. Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. Тел.: 71- 244-64-61.
Ўзбекистон «Тасвирий оина» уюшмаси, 100011. Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. Тел.: 71- 244-11-64.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, 100066, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, Адиблар хиёбони.тел. 71--231-83-49
Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги, 100115, Тошкент шаҳри,Чилонзор кўчаси 1 «А» уй. Тел. 71-277-81-49.