“Энг яхши бизнес лойиҳа” кўрик-танловининг Самарқанд вилоят босқичи бўлиб ўтди
O’zLiDePнинг Самарқанд вилоят Кенгаши 2023 йилда ҳамкор ташкилотлар иштирокида 416 та ўқув-семинарлар, учрашув ва давра суҳбатлари ҳамда оммавий хайрия тадбирлари ташкил этилиб, уларда 18690 нафар хотин-қизлар иштирок этди.
Ушбу тадбирлар айни пайтда ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Ҳозирда партия аъзолигига қабул қилинган тадбиркорлик ва фермерлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, касаначиликни ривожлантириш йўлида партия қатор ҳамкор ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Жумладан, ўтган йили биргина “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида 50 га яқин тадбир ташкил этилиб, 1483 нафар хотин-қизларнинг иштироки таъминланди. Лойиҳа доирасида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган хотин-қизларнинг 19 нафарига тижорат банкларидан 421 млн. сўм миқдорида кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилди. "Аёллар дафтари"га киритилган 27 нафар хотин-қизларни касбга ўргатиш баробарида иш билан банд бўлмаган аёллар тикувчилик соҳаси бўйича ўқитилиб, ўқув курсларини мувафаққиятли якунлаган хотин-қизларга сертификатлар берилди.
Бугун ўтказилган танловдан кўзланган асосий мақсад ҳам O’zLiDePнинг аёллар тадбиркорлиги фаолиятини ошириш борасидаги дастурий вазифалар, тадбиркорлик, фермерлик, касаначилик ва ҳунармандчилик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга ўз ишларини йўлга қўйишда ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан яқиндан кўмаклашиш ҳамда уларга ўз бизнесини йўлга қўйиш учун имтиёз ва переференциялар асосида кредит олиш билан боғлиқ масалаларда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.
Шунингдек, танлов давомида Самарқанд вилоятида кичик бизнес, тадбиркорлик ва сервис соҳасини ривожлантиришда фаол хотин-қизларнинг бизнес лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан энг фаол, энг яхши бизнес лойиҳалар саралаб олиниб, ғолиб ва совриндорлар тақдирланди.
Кўрик-танлов якуний хулосасига кўра, биринчи ўринни Самарқанд шаҳридаги тикувчи Шамсия Ўринова, иккинчи ўринни пахтачилик Ситора Файзуллаева, учинчи ўринни эса қўшработлик Дилрабо Арзиқулова қўлга киритди.
Шунингдек, барча иштирокчиларга вилоят Кенгашининг дипломи ва эсдалик совғалари топширилди.
Марҳабо Чўлиева.