Эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди

Хоразм вилоятида эр-хотиннинг ис газидан заҳарланиб вафот этганлик ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 6 февраль куни соат 04:10 ларда Боғот тумани, Соҳибкор маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган Г.Қ. ва унинг турмуш ўртоғи, 1977 йилда туғилган Э.Б.лар яшаш уйининг ювиниш хонасида ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.